Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳар ҳокими мурожаатчи хонадонида бўлди Шаҳрисабз шаҳар ҳок | QASHQADARYO.UZ | RASMIY

Шаҳар ҳокими мурожаатчи хонадонида бўлди

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари С Усмоновлар бугун сайёр қабулга мурожаат билан келган Зингирон кўчаси-11 уйда истиқомат қилувчи Вафаева Моҳигул хонадонида бўлишди. Бир оилада 3 нафар ака-ука ва уларнинг фарзандлари яшайдиган хонадоннинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари ва фарзандларининг тақдири билан танишган шаҳар ҳокими ака-укалар билан юзма- юз мулоқотда бўлди. Ўрганилган фуқаро мурожаати шаҳар кенгашида депутатлар томонидан кўриб чиқилиши хусусида мурожаатчига билдирилди.

Шунингдек Зингирон маҳалласида кўп йиллардан буён ёлғиз яшаб келаётган Бердиев Норпўлат акани ҳам ҳолидан хабар олинди. Отахон эътибор учун раҳмат айтиб, юртимиз тинчлиги, халқимизни хотиржамлигини тилаб дуога қўл очди.