2023-01-30 12:14:10
Навбатдаги диалог журналист Азиза Қурбоновадан:
Ҳар бир она учун ҳар бир фарзандининг биринчи синфга чиқиши-катта воқеа. Боланинг ўзи учун ҳам кутилган/кутилмаган стресслар даври. 1 ҳафтадан бери кичкинам Усмон билан савол-жавоблар давом этяпти.
-Ойи, манга кўп савол бермаслиги учун ўқитувчимга қаерда яшашим, туғилган куним ва йилларимни ўзиз олдиндан айтиб қўйинг.
- Ойи, қўлим қорайгани кетмаяпти. Бекор ёнғоқ тозалатдиз. Қўрқинчли бўп кетди. Энди нима қиламан?
- Ойи, энди "Белочка" группасидан чиқвуринг. Боғчага бормайманку.
- Ойи, бир хилларда Р ҳарфим Й бўпкетвоттику барибир. Кулишадими устимдан?!
- Ойи, чўмилмай қўя қолий, причёскам бузилиб кетадиде.
- Ойи, акам мани синфимга кириб, хабар оп турсин. 5 дан кеч қолмай опкетинглар.
- Ойи, ҳар куни 5 мингдан пул беринг, хўп?
Мана шундай машмаша ва хархашалар . Бугун оқ кўйлагини дазмоллаб турсам, сиқилиб, ҳаяжонланиб сўраб қолди.
- Ойи, ман ҳеч нарса билмайманку. Энди нима бўлади?
- Оббо Усмон, ўзингни бос. Ҳамма нарсани билганингда мактабга бормасдинг.
- Ҳаа, буни ўқитувчим биладими?
Шунақа гаплар
Ғалати йилнинг ғалати биринчи қўнғироғи муборак бўлсин! Болаларимиз соғ бўлишсин, билимли бўлишсин.
Сизда ҳам қувноқ диалоглар бўлса, юборинг: @shahnozchatbot
Каналга уланиш: @quvnoqdialog
503 views09:14