Get Mystery Box with random crypto!

Тушликда Амир Темур музейи атрофини айланиб юрсам, бир талаба | Quvnoq Dialoglar

Тушликда Амир Темур музейи атрофини айланиб юрсам, бир талаба таниб қолиб ортимдан келди.

– Шаҳнозапа, Сизда Севара Ўринбоеванинг телефон рақами борми?
– Бор, табиий.
– Бермайсизми?
– Йўқ, албатта.
– Нимага?
– Чунки бу нотўғри бўлади – нотаниш одамга танишимнинг рақамини бериш.
– Тушунарли. Раҳмат.

Хайрлашди, кетди.

Ҳаёт нақадар қулай, агар тўғрисини айтиб, йўқ дея олсанг. Бундан 5-10 йил аввал шундай ҳолат бўлганида, балки Ўринбоеванинг рақамини бермаслик учун бирон ёлғон тўқиган бўлардим

Ҳақиқат билан яшаш осон, айтишни билсанг.

Сизда ҳам қувноқ диалоглар бўлса, юборинг: @shahnozchatbot

Каналга уланиш: @quvnoqdialog