Get Mystery Box with random crypto!

Муштарийдан диалог: Қизим ўшанда 4-5 ёшларда эди, шанба куни | Quvnoq Dialoglar

Муштарийдан диалог:

Қизим ўшанда 4-5 ёшларда эди, шанба куни бўлганига (бу куни боғчалар ишламайди) ишхонамга олиб кетдим. Дарсим тугаб ҳамкасбим билан бирга ишдан чиқдик, йўлимизда бозор бор, юринг бозорга дедим, ҳа майли майда чуйда олишим керак эди деди ҳамкасбим. Қизим:
-Ойи майда-чуйда нима дегани?
-Қизим, майда-чуйда кўзга кўринмидиган нарсалар.
-Ҳмм.
Қизим р ни айтишга сал қийналарди, ҳамкасбим билан арррра, барррра қилиб бозорга етиб келдик, бозорга кириб майда чуйдалар олдик, қизим:
-Ойи?
-Ҳа қизим.
-Холам майда чуйда оламан дегандику?
-Ҳа, майда чуйда олдикку.
-Унда нега шунча нарса бор?
-Ҳа шулар майда-чуйдада?
-Йўўўқ, булар ҳаммаси кўриниб турибди, сиз майда-чуйда кўзга кўринмидиган нарса дегандиз)))

Болаларга гапиришда эҳтиёт бўлинг!

Сизда ҳам қувноқ диалоглар бўлса, юборинг:
@shahnozchatbot

Каналга уланиш: @quvnoqdialog