Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ! Заминга оёқни зўр тираганча | Yoshlar ishlari agentligi Qo'shrabot tuman bo'limi

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!

Заминга оёқни зўр тираганча,
Ўқиб,изланамиз анчадан анча,
Ўзгаришлар бўлди
қанчадан қанча
Учинчи ренесанс дилбандларимиз
Янги Ўзбекистон фарзандларимиз!


Орзуларей,элчи бўлинглар холис,
Дилларимиз айланг дунёга фонус,
Ҳали, эҳе юрар йўлимиз олис,
Юртимиз эртаси,асал,қандимиз
Янги Ўзбекистон фарзандларимиз!

Келажак бизнинг қўлимиздадур,
Садоқат ва вафо йўлимиздадур,
Омад мудом ўнгу,сўлимиздадир,
Олис умидларга мудом бандимиз,
Янги Ўзбекистон фарзанларимиз!

Юртим ҳавоси ҳам ўзгариб кетди,
Ҳатто навоси ҳам ўзгариб кетди
Қўлларимиз бугун самога етди,
Бирга қувончимиз,ҳамда дардимиз,
Янги Ўзбекистон фарзандларимиз!


Ҳеч бир хонадоннинг кам у кўсти йўқ,
Ёмонликдан дилга тегмагайдир ўқ,
Ўйинқароқ эмас,ё шунчаки шўх,
Келажакка уйқаш банду бандимиз,
Янги Ўзбекистон фарзандларимиз!


Муҳаммад Али Рўзибаев,

16-мактаб ўқувчиси.