2022-08-28 18:00:55
#эслатма
"САДАҚА ҚУТИСИ..!" Маълумки, Расулуллоҳ ﷺ аёлларга:
"Эй аёллар жамоаси! Садақа қилинглар!" деб буйруқ қилганлар.
(Бухорий ва муслим ривояти)
Аслида аёл киши одатда уй бекаси, истеъмолчи, мол-мулки ҳам эрига тобе бўлса, нега аёлларга сақада қилиш буюрилди?
Бунинг остида катта ҳикмат ётади!
• Бизнинг исломда қўлимдан келмайди деб фақат ўзи учун яшаб ўтиш йўқлиги, энг заифимиз ҳам бировларга манфаат бериб яшашлигини таълим берилган! Бу эса аёл фарзандларига: "Мен қила олмайман.." деган сўзни ҳаётидан ўчириб тарбия қилишига дастак бўлади!
• Шарият аёлларга, эрининг молидан ўз эҳтиёжига етарлик қилиб исроф қилмасдан олишга рухсат берди, агар аёл (ўзи ишламаса-да) эри унга эҳтиёжи учун берган 100 сўмдан 99 сўмини ҳожатига ишлатса, "САДАҚА ҚУТИСИ" қилиб, 1 сўмдан ажратса ҳам дини учун нимадир қилаётган ҳисобланади! Ва ўзини жаҳаннамдан озод қилади!
• Шариат биздан катта ишларни қилиб юборишни эмас, бекор турмасликни талаб қилади!
• Айнан шунинг учун Расулуллоҳ ﷺ аёлларга танбеҳ бериб:
"Бирор аёл қўшнисига бир қўйнинг туёғини садақа қилиб беришни ҳам арзимас санамасин" дейдилар .
(Бухорий -Муслим )
Аммо, албатта бор борича, йўқ-холича қилишга масъул.
#Қўшимча: Саҳобалар доимо “эшитдик ва итоат қилдик”, дея шариат аҳкомларини ўша заҳотиёқ қабул қилиб олганлар ва оғишмай амал қилганлар. Шу сабаб ҳар бирларида кучли имон ва қисқа муддат ичида мислсиз жаҳолатдан ислом нурига чиқишга муваффақ бўлганлар.
@qurontrace
328 views15:00