Get Mystery Box with random crypto!

ҲАҚИҚИЙ КЎР КИМ? Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи жамоати | IQRO Online markazi

ҲАҚИҚИЙ КЎР КИМ?

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи жамоати кўп масжидда имом бўлиб турганларида жамоатнинг кўплигидан ҳайратланган бир киши келиб:
– Эй имом!
Айтчи, бу ердаги намозхонлар адади қанча экан? – деб сўради.
Имом Аҳмад унга:
– Ҳеч қанча, – дедилар.
Савол берган киши жаҳл қилиб:
– Кўрмисан? – деди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам одоб билан уни ранжитмай шундай жавоб бердилар:
Кўр – қиблага юзини бурган лекин етим ва муҳтожлардан юз ўгирган кишидир.
Кўр – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сажда қилиб, Унинг бандаларига кибр қиладиган, паст кўрадиган кишидир.
Кўр – масжидда олд сафда, камбағаллар сафида ва ҳақиқатни айтишда умуман йўқолиб қоладиган кишидир.
Кўр – ҳар куни садақа беришга қодир бўлатуриб, бир кун садақа берадиган кишидир.
Кўр – еб-ичишдан ўзини тийиб (рўза тутиб), ҳаромдан ўзини тиймайдиган кишидир.
Кўр – Каъбанинг атрофини тавоф қилиб, лекин камбағалларнинг атрофини тавоф қилишни унутадиган кишидир.
Кўр – намоз ўқиб, рўза тутса ҳам тижоратда, савдо-сотиқда инсонларни алдаб юрадиган кишидир.
Кўр – намоз ўқийдиган лекин ўқиган намози ўзига фойда бермайдиган кишидир.
Кўр – диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, манфаат бўлмаганида ундан юз ўгирадиган кишидир.
Кўр – ҳар нарсани тушуниб етиб, лекин ҳеч нарсани билмайдиган кишидир.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

@IQRO_markazi