Бир донишманддан сўрашибди: — Энг яхши кўрган инсонингиз к | QUR'ON VA ZIKR
Бир донишманддан сўрашибди: — Энг яхши кўрган инсонингиз ким? — Тикувчимни яхши кўраман, — дебди донишманд. Савол берганлар бироз эсанкираб қолишибди: — Бу қанақаси?! Шунча дўстларингиз, яқинларингиз бор. Бу тикувчи сизга қандай қилиб бунчалик яқин бўлиб қолди? — Чунки мен хар сафар унинг ёнига борганимда, у ўлчовларимни бошқатдан олади. Бошқалар ундай эмас. Мен хақимда бир марта хулоса қилишади, ўлгунча шу фикр билан юришади...