Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонадан уйга энди келдим. 9 ёшли Исломим дарс қилиб ўтирган | Микрофон кўтарган аёл

Фарғонадан уйга энди келдим. 9 ёшли Исломим дарс қилиб ўтирган экан. Йўлми, сурункали чарчоқми, ёки боламнинг илмга интилишими, йўл бўйи уйқу бермаган хаёлларми, нимадир сабаб кўзимга ёш келди.
- Нега ухламадинг шу пайтгача? Эртага икки кун отдых, кейин қиларсан дарсингни.
- Бугун мактабдан вақтли олиб кетишувдиде, улгурмаганимни тугатиб қўйвомман.
- Нега вақтли кетдинг?
- Медал олгани. Вручения бўлди. Каратедан 1- ўринни олувдим, ўшани беришди.

Ҳамма чарчоқларим чиқиб кетди. Ҳаётга бир зумда маъно кирди.
Аёлнинг бахти - шу. Бошқаси- иловалар.

Расмда адамиз томонидан ўйлаб топилган интерактив метод : ҳикоянинг (Усмон), шеърнинг (Ислом) ҳар бир марта ўқилганини шўрданак пўчоғи билан ҳисоблаб, кн финалда қурутли бўлиш.

Фарзандларимиз соғ бўлишсин.