2024-05-20 13:48:01
#Мақола
Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг аҳамиятиМусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг энг катта аҳамияти шуки, бу муқаддас китобда фақат саҳиҳ ақийдалар, ҳақ ибодатлар, юксак ахлоқлар, адолатли аҳкомлар бор бўлиб, унда фозил ва бахтиёр жамият қуриш учун керакли барча таълимотлар мужассамдир.
Мусулмонлар Қуръони Каримнинг аҳамиятига бўлган ишончларини доимо янгилаб туришса, ундаги пурҳикмат илоҳий амруфармонларга, кўрсатмаларга жиддий бўйсуниб, уни маҳкам ушласалар, ўзлари учун зарур бўлган покиза руҳий ҳаётни, бойлик ва маданиятни, санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматларни топадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида, тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар(расулимизни) ёлғонга чиқардилар, шунинг учун уларни қилган қилмишлари туфайли (азобга) тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
9.8K views10:48