Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИДА! «ҚЎҚОН» ПО | 🔵QO'QON SHOPIRLARI🔴

#Тезкор

ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИДА!

«ҚЎҚОН» ПОДСТАНЦИЯСИНИНГ ҚУВВАТИ ОШИРИЛАДИ

Бугун, соат 08:00дан 20:00га қадар «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган «Қўқон» подстанциясининг қувватини ошириш ишлари олиб борилади.

Подстанцияга олиб келинган қуввати 40 минг кВА бўлган куч трансформатори, мазкур подстанциядаги 20 минг кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилади.

Янги куч трансформаторини ўрнатиш, монтаж қилиш жараёнида Қўқон шаҳрининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Таъминотдаги узилиш вақти келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

@QUQONSHOPIRLARI KANALI