Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
6.31K
Kanalning ta’rifi
Кумкургон тумани Шох Машраб жоме масжиди телеграм расмий канали.
﷽Alhαmdυlιllαh ̲﷽
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 2
2022-08-30 04:01:43
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ! Сафар ойи - Яхшилик ойи!Сафар ойида Аллоҳ таоло барчамизга тинчлик, осудалик, омонлик насиб айласин. Ўртамиздаги меҳр ришталарини янада мустаҳкамласин.Бошланган янги хафта барчамизга баракотли бўлсин! Мақсад қилган хайрли ишларингизни амалга оширишда Аллоҳ таоло ёрдамчи бўлсин!КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
@Qumqurgon_Masjidi
912 views01:01
2022-08-29 21:56:57
АФСОНАОтажон!
- Лаббай?
- Месси афсонами ёки Роналдоми?
- Қуръони Каримнинг барчасини бир ракаатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам.
Бир ойда бир марта ҳам Қуръон ўқий олмаган биз ҳам «афсона»миз.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
@Qumqurgon_Masjidi
1.2K views18:56
2022-08-29 05:51:10
Туманимиз бош имоми Ҳафизуллоҳ домладан ажойиб маъруза.
@Qumqurgon_Masjidi
2.4K views02:51
2022-08-28 19:55:53
#Намоз_вақтлари.
29-Август
Милодий 2022-йил
1-Сафар ойи
1444-хижрий йили
Бомдод 05-10
Пешин 13-00
Аср 17-40
Шом 19-20
Хуфтон 20-50
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً
Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ( Нисо сураси, 103-оят)Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.Telegram | Instagram
TikTok | Youtube
@Qumqurgon_Masjidi
2.8K views16:55
2022-08-28 16:11:07
Сафар ойида тўй қилиб бўлмайдими?
Зикриё домла Бобораҳимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
@Qumqurgon_Masjidi
2.3K views13:11
2022-08-28 09:55:00
#Ибрат
Сув Мусони гўдаклик чоғида, жуда заиф ҳолатда бўлсада чўктирмади. Айни пайтда Фиравнни жуда қувватли бўлсада ғарқ қилди.
Демак, ким Аллоҳ билан бўлса, унинг заифлигининг зарари йўқ. Ким Аллоҳ билан бўлмаса, куч-қувватининг фойдаси йўқ.
Аллоҳ билан бўлинг, кучли бўласиз.@Qumqurgon_Masjidi
2.4K views06:55
2022-08-28 08:39:20
#ТАФАККУР
Аллоҳ таоло:
«Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», деб марҳамат қилган.
Ушбу оят ҳақида бироз тўхталгин, шошилма! Агар бу оятни қалбингга жо қила олсанг, икки лабинг (зикр қилаверганидан нами қолмай) қуриб қолур.
(Аҳмад Ийсо Маъсаровий)@Qumqurgon_Masjidi
2.3K views05:39
2022-08-27 19:24:18
Унутма! Ҳар қанча кичик бўлмасин, яхшилик қилавер, ахир сени қайси яхшилик жаннатга киритишини билмайсан-ку!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
@Qumqurgon_Masjidi
2.5K views16:24
2022-08-27 17:40:44
#Диққат_Диққат
Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ азиз мўмин мусулмон биродарлар, тумандошлар Қумқўрғон тумани Шоҳ Машраб жомеъ масжидиниTelegram | Instagram
TikTok | Youtube
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.@Qumqurgon_Masjidi
2.3K views14:40
2022-08-27 12:24:23
МўъжизаАбу Ҳурайрадан родияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“
Aгар эшакнинг ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳ номи ила шайтондан паноҳ тиланглар. Чунки у шайтонни кўргандир...
Агар хўроз қичқириғини эшитсангизлар, Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Чунки у фариштани кўргандир” - дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Биз бу ҳадисда илмий кашфиёт яширинганини кутмаган эдик.
Бу кашфиётдан бутун олам хайратда қолди.
Ҳадис аниқ ва равшан бўлиши учун сизларни мусулмон табиби ва олимининг таҳлиллари билан таништириб ўтамиз..
Дарҳақиқат, инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, эшакнинг кўриш қобилиятидан анча фарқ қилади.
Шунингдек, эшакнинг кўриш қобилияти хўрознинг кўриш қобилиятидан фарқ қилади.
Инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, у қизил ва бинафша рангли шуълалар остидаги нарсаларни кўра олмайди.
Аммо хўроз ва эшакнинг кўриш қудрати бундан мустасно...
Бу ерда савол туғилади, "Қандай қилиб хўроз ва эшак жин ва фаришталарни кўра олади?"
Дарҳақиқат, эшак қизил шуъла остида кўради.
Шайтон ҳам қизил шуълали оловдан яралгандир. Шунинг учун ҳам эшак фаришталарни эмас, балки (жин) шайтонларни кўра олади.
Хўрознинг кўриш қобилияти эса бинафша рангли шуълада бўлганлиги туфайли у фаришталарни кўра олади.
Бунга сабаб эса, фаришталар бинафша рангли нурдан яратилганидир.
Шайтонлар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойдан қочишларининг изоҳи: Сабаб шундаки, фаришталар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойга ташриф буюрадилар.
Шайтонлар эса бу ердан қочадилар...
Нима учун шайтонлар фаришталарнинг ҳузуридан қочадилар?
Чунки шайтонлар фаришталарнинг нурини кўришлиги билан азобланадилар.
Агарда бинафша шуъласи билан қизил шуъла бир жойда жамланса, қизил шуъла буғланиб, йўқ бўлиб кетар экан. Субҳаналлоҳ!!!@Qumqurgon_Masjidi
2.9K views09:24