Get Mystery Box with random crypto!

ЙТҲ 2024 йилнинг 07 июнь куни соат 17:00 ларда Сурхондарё в | Qumqo‘rg‘on yangiliklari | Azamat Muradov

ЙТҲ

2024 йилнинг 07 июнь куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-101 автомобиль йўлининг 2 км.да 1995 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-1” русумли транспорт воситасини “Жарқўрғон-Какайда” йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг ўнг томонига тўхтаб, чапга қайрилиб олиш вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 2001 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасининг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб тўқнашади. Ҳодисада “Нексия-2” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилиб, ҳодиса жойи расмийлаштирилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала транспорт воситасида бўлганларда тан жароҳати ва ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

Ҳаракат иштирокчиларидан автомобил йўлларида йўл белгилар талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлирини сўраймиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

@QUMQORGONEWS