Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқлар орқали 'Деҳқон бозорида с | Qumqo‘rg‘on yangiliklari | Azamat Muradov

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Деҳқон бозорида савдогар аёл ва ИИБ ходимлари ўртасида низо келиб чиққани ва ходимлар аёлни... мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Шўрчи деҳқон бозорининг ўртасида, яъни йўлларга озиқ-овқат маҳсулотларини чиқариб сотаётган вақтда, жамоат тартибини сақлаш мақсадида туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан қаршилик кўрсатган сотувчи Х.Аллаева туман ИИБ ходимлари ва ППХ ходимлари томонидан далолатнома қилинаётган вақтда ИИБ ходимларининг қўлидаги далолатномани йиртиб ташлаб, уларни хақорат қилган.

Туман ИИБ биносига олиб келинган Х.Аллаевага нисбатан қонуний ҳужжатлар тўпланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Х.Аллаевага нисбатан БХМ 10 баравари яъни уч миллион уч юз минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

@QUMQORGONEWS