Get Mystery Box with random crypto!

Кўп сўралаётган саволлар бўйича 3 та муҳим маълумот: Жаримал | Qumqo‘rg‘on yangiliklari | Azamat Muradov

Кўп сўралаётган саволлар бўйича 3 та муҳим маълумот:

Жарималар ҳам ошадими?

1 июндан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. Масалан, илгари 1 “минималка” жарима 270 минг сўм бўлган бўлса, 1 июндан 300 минг сўм бўлади.

Стипендиялар ошдими?

1 июндан фақат бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари 12% га ошяпти. Талабаларнинг стипендиялари ошгани йўқ, бу ҳақда фармонда ҳеч нарса дейилмаган. Шунингдек, пенсия ва нафақалар ҳам ошмади, чунки улар яқиндагина, аниқроғи 2022 йил 1 майдан 12 фоизга ошган эди.

Контрактлар ҳам ошадими?

Қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам ошиши мумкин, сабаби базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Лекин бу борада хулосага бироз шошмаган маъқул. Сабаби кўплаб ОТМлар ўз имконидан келиб чиқиб, контракт миқдорларини ўзи белгилаяпти, бундан ташқари илгари Ҳукумат томонидан контракт миқдори оширилишига тақиқ қўйилган пайтлари ҳам бўлганди. Аниғини ОТМлардан аниқлаштириш керак.

Манба: Xushnudbek

@QUMQORGONEWS