Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушла | Qumqo‘rg‘on yangiliklari | Azamat Muradov

Сурхондарёда «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро И.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Қумқўрғон туманидаги «Ватанпарвар» автомактабида ўқигани, аммо ҳозиргача ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаганини айтган.

Ўзининг таниши М. исмли фуқаро эса унга ёрдам беришини, 2 миллион сўм берса, Х. исмли таниши орқали имтиҳон натижаларидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини билдирган.

Аризага асосан, 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. Жарқўрғон туманида жойлашган Shivaki савдо дўкони олдида ариза муаллифи И.Р.дан талаб қилинган 2 миллион сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


@QUMQORGONEWS