#Бу_ҳаром
Ёлғон гапирма!
Аллоҳ таоло айтади:
«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар. Ана ўшалар ёлғончидирлар»
(Наҳл сураси, 105-оят).
-----------------
«Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи, ёлғончи кимсаларни ҳидоят қилмас»
(Фотир сураси, 28-оят).
------------------
«Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини)
билиб турган ҳолларида («Бизлар мусулмонлармиз» деб)
ёлғон қасам ҳам ичурлар»
(Мужодала сураси, 14-оят).
------------------
Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ё Расулуллоҳ, қайси мусулмон афзал?» деб сўраган эдим, «Қўли ва тилидан мусулмонлар саломат бўлган киши», дея жавоб бердилар»
(Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).