Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат | Qosim Shayx | Қосим Шайх

НАМОЗНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладиган ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётининг ўзида унинг саломатликка оид манфаатларига ҳам эришади.
1. Намозда бажариладиган ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни зўриқтирмайди ва куннинг муайян бир вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
2. Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди.
3. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб туриши сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади.
4. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озиқанинг яхшилаб аралашишига ва унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзият (ич қотиши)нинг олдини олади.
5. Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меъёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни жонлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан, бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
6. Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусл покликнинг айнан ўзидир. Баданни, руҳни покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намознинг барча шартларини адо этган киши руҳан пок, жисмонан тетик бўлади.
7. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни яхшилаш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.
8. Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал низомидир. Мутахассислар ўтказган тадқиқотларнинг натижасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан ҳам халос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилади. Намоздан сўнг тетиклашишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга боғлиқ.

«Мўминнинг меърожи» китоби асосида Т.НИЗОМ тайёрлади.