2022-09-04 19:39:38
От наслидан чиққан эшаклар
Ўтган давр мобайнида биродаримиз Аброр Мухтор Алий билан идеологик майдондаги жангларга радикал атеистлар, исломофоблар, сохта салаф ҳизбийлар, ғарбпарастлар, лгбтлар, алкашлар, фохишалар каби жирканч тоифалар ташланди. Бироқ халқимизнинг тоза фитрати буларни қабул қилмади. Натижада, барча ҳужумлар чиппакка чиқди.
Энди майдонга диний уламо кўринишидаги шахслар ташланяпти. Шу кунларда Заҳириддин Мансур деганининг фикрларини хоин тоифалар жавлон уриб, тарқатишяпти. Ўзи бу шахс ким?
Тўғриси, бу одамни шу пайтгача танимас эканман. Охирги бўлган воқеалардан кейин бу одам ҳақида тармоқларда излаб кўрсам, ўзбек аҳли илмларини бирор жумладан йўл қўйган кичик хатосини ушлаб олиб, кетковлашдан бошқа фикрларини топмадим. Бошқа домлалар ҳақида гапирса ҳам, кўз юмиб кетишим мумкин эди, бироқ Абдуллоҳ домладек авлиёсифат зотни илмсизликда айблагинига чидолмадим.
Маълумот учун: Абдуллоҳ домла раҳматли Шайх ҳазратларидан кейинги энг кучли ўзбекзабон даъватчи эканликларини кўпчилик уламолар тан олишган. Бу инсонни эшитиб юраклар таскин топади, руҳ тетиклашади. Соф Ислом ақидасини улашиш бўйича бу зотнинг олдиларга тушадигани йўқ.
Шунинг Заҳириддин Мансур ҳақида раҳматли Анвар қори жаноблари ҳам танқидий фикр билгарликларининг маълумоти келмоқда. Энг аламли томони шундаки, бу акамиз Шайх Алоуддин Мансурдек закий зотнинг фарзанди экан. Афсус, шундай мўтабар зотнинг наслидан мана бунақа "гапчи"ларнинг чиқиши ниҳоятда аламли.
Хуллас, бу акамизга биродарлик маслаҳатим: кофирларга кўппаклик қилманг! Ҳар ҳолда, Аллоҳнинг душманлари бир мусулмоннинг сўзларидан бошқа бир мусулмонга қарши фойдаланиши шахсан мен учун номус! Шунингдек, хоинлигингизга исбот талаб қилибсиз.
Одам хоин бўлиши учун хиёнат қилиши шарт эмас, аҳмоқ бўлишининг ўзи кифоя. Сизда эса бу хусусият етарлича топилар экан. Ҳар ҳолда, фикри соғлом одам Абдуллоҳ домладек зотни илимсизликда айбламайди. Аҳли илмларнинг орқасини ковлайвермасдан, мусулмонлар учун манфаатли ишларга қўл уринг!
@adolat_kuychisi
| адолат излаганлар учун
1.3K views16:39