Get Mystery Box with random crypto!

Хурматли Қўрқма канали админи! 'TOSHKENT KO'PRIKLARDAN FOYDALA | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Хурматли Қўрқма канали админи!
"TOSHKENT KO'PRIKLARDAN FOYDALANISH UNITAR KORXONASI" давлат унитар корхонасида ишлаганман.
Бу корхонада коррупция энг юқори чўққисига чиқган. Корхона бюджетдан ажратиладиган пуллар хисобидан йўл ва кўприклар қурилиш билан шуғулланади. Корхонада яхши лавозимларда ишловчилар (директор, ўринбосарлар, заправкачилар, механик ва бошқалар) нинг хар бири Тошкент шахридан 2-3 тадан квартира, машина, вилоятларда ховли жойлар, ушбу корхона билан ишловчи махсус техникалар сотиб олиб, давлат пулларини тинимсиз ўмариш билан шуғулланишади. Бу холат деярли 10 йилдан бери давом этиб келмоқда. Давлат пул тинимсиз равишда талон тарож бўлмоқда. Шунга ўхшаш корхоналарда давлат пули химоя қилинмас экан, Ўзбекистон хеч қачон ривожланмайди.
Қариндош уруғчилик максимал тарзда ривожланган. Квартира, уй, машина ва махсус техникаларни қариндош уруғлар номига расмийлаштириб ташланган. Давлат хавфсизлик хизматидан ушбу ташкилотни астойдил текшириб беришларини илтимос қилган бўлардим.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb