Get Mystery Box with random crypto!

Ассалом алекум хурматли канал админлари. Мен Фарғона вилояти Б | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Ассалом алекум хурматли канал админлари. Мен Фарғона вилояти Бувайда туманидан мурожаат қолдирябман. Бувайда туманида қурилиш масалалари бўйича хокимнинг ўринбосари С.Хизиров деган жаноб ишлайдими ўзи. Билишимиз бўйича бу инсон 2020-2021 йилдаёқ ишдан кетиши керак экан, сабаби ўша пайтдаги вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ишдан олиш бўйича топшириқ берилган экан. Лекин хануз "ишлаб" келмоқда. Бу инсон ўз мансаби бўйича ваколатларидан ёки мажбуриятларидан хабари бормикин. Туман марказида бўлаётган ноқонуний қурилиш ишларига шунчаки "кўз юмилмоқда". Мана бугун яна туман марказида ноқонуний қурилиш ишлари бошлаб юборилди масъуллар ҳар куни 50 марта шу жойдан ўтишади лекин ноқонуний бошлаб юборилган қурилишни "кўзларини юмишмоқда". Ушбу қурилишни тўхтатишини талаб қиламиз.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb