Get Mystery Box with random crypto!

Ҳоким арзандаси Фазлиддин бегуноҳ болаларни ўлдирди Ер юзидаг | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Ҳоким арзандаси Фазлиддин бегуноҳ болаларни ўлдирди

Ер юзидаги қайсидир катта мамлакатнинг Оққўрғон деб номланган кичик, ҳеч ким эътибор қаратмайдиган туманидаги 5-болалар боғчасида 25-30 нафар бола овқатдан заҳарланди. Энг ачинарлиси, улардан учтаси ўта оғир аҳволда, вафот этди. Қолганлари эса умрбод ногирон бўлиб қолишди.

Вафот этган болакайнинг ота-онаси дардини кимга айтишни билмайди, кимдан нажот излашга ҳайрон, зеро улар ҳар кунгидек яхши ниятда 5 ёшли фарзандини соғ-саломат боғчага олиб келяпти ва кечки пайт фарзандини касал аҳволда уйига олиб кетмоқда.

Аҳамиятли жиҳати, заҳарланган болакайлар касалхонага ётқизилгач маълум бўлишича, боғча болалари орасида “ботулизм” касаллиги тарқалган.

Боя айтганимиздек, Оққўрғон деб номланган кичик туманнинг масъул раҳбарлари ўз виждонларига қарши борган ҳолда “ботулизм” касаллигини ёпди-ёпди қилишга ва аксинча “пневмония” тарқалган деб кўрсатишга уринишган. Бундан на кулишни ва на йиғлашни биласан, масъулларнинг фарзанди касал бўлмадида, шунга уларнинг ичи ачимайди, кўпроқ мансаб курсисини ўйлайдилар.

Виждонсиз масъуллар касалликни яширмай даволашга жиддий эътибор бериб, малакали шифокорларни зудлик билан ишга жалб этишганида эди, аксинча халқнинг дуосига қолишар, амал курсилари ҳам янада юқорилармиди... Айтишадику дуо олган инсон кўкаради деб... бегунох, шириндан-шакар болакайлар ҳам уларнинг ота-оналари хам азият чекмас эди.

Орамизда виждонли шифокорлар хам бор, улар “ботулизм” касаллиги тарқалганлигини яшириб тура олишмади, балки виждонларига қарши боришни хоҳлашмагандир, касаллик тарқалганлигини ошкор этишди. Шундан сўнггина касалликни даволашга эътибор қаратилди, айбдорлар жазога тортилди.

Танганинг иккинчи томонига қарасанг, “ботулизм” касаллиги келиб чиқишига озиқ-овқат маҳсулотлари етказувчилар айбдор бўлган. Заҳарланиш келиб чиққан 5-боғча тарбияланувчиларига озиқ-овқат маҳсулотларини “Шарқ милк продукт” МЧЖ етказиб беради, бу фирманинг 100 фоиз улуши собиқ туман хокими Омонов Фарход жанобларининг эркатой ўғли Фазлиддин Омоновга тегишли.

Ҳокимнинг эркатой фарзанди сабабли жиноятни бости-бости қилишга уринишмоқда, Фазлиддин ҳанузгача жавобгарликка тортилмасдан қолмоқда, агар таъминотчи ҳокимнинг ўғли эмас, тадбиркорликни энди бошлаган ёш тажрибасиз, “танкаси” йўқ шахс бўлганидами, аллақачон панжара ортида бўлар эди...

Хуқуқ тартибот идоралари қачонгача “танкаси” бор шахслардан қўрқиб, бирор бир қонуний чора кўришга ботина олмайди, қонун хаммага баробар эмасми, хуқуқ тартибот идоралари уйғонишса хеч бўлмаса аниқ ўлим ҳолати қайд этилган жиноятларни тергов қилишга эътиборни оширишса, давлат раҳбари олиб бораётган ошкоралик сиёсатига мос ва хос бўларди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, айбдор шахсларнинг бир қисмига жазо тайинланган. Аммо асосий айбдор бўлган, болаларни заҳарлаган “Шарқ милк продукт” МЧЖ раҳбари Фазлиддин Омоновга ҳеч қандай жазо қўлланилмади, у ўзининг ёқтирган иши, яъни болаларни заҳарлашни давом эттирмоқда.

Юртимизда жиноят жазосиз қолмаслигини жамоатчиликка етказиш, халққа тушунтириш мақсадида, ким бўлишидан қатъий назар, у ҳоҳ хокимнинг эркатой ўғли Фазлиддин бўладими, бошқами, қонун олдида жавоб беришларини таъминлашларини Республика миқёсидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларидан сўраб қоламиз...

Омоновлар сулоласининг кирдикорлари ҳақидаги асосланган мақолаларимиз давом этади...

@qorqmauzb