Get Mystery Box with random crypto!

—Мурожаат: Мирзачўл! Ўқувчиларни бўш вақтида борадиган жой йў | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

—Мурожаат: Мирзачўл!

Ўқувчиларни бўш вақтида борадиган жой йўқ?

Бугунги кунда ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича млрд сўмлаб маблағлар сарфланмоқда, лекин савол туғилади? Баркамол авлод марказлари ҳақида ота-оналар хабардорми!
Ушбу марказлар борлигини Халқ таълими вазири билан шу соҳага масъуллар билса керак фақат!
Бизни Мирзачўл туманидаги Баркамол авлод болалар маркази ходимлари чой ишичга борса керак? Битта-иккита бола тўгаракка қатганини кўрмасак болани ўзи йўқ!
Тўгаракларни ўрганишга борсам эски отамдан қолган тўгараклар экан, тўқиш, тикиш, расм чизиш. Тўгаракларга тўлов хам бор экан 15 минг деб айтишди, шароити даб дала бола ўзи билан ясаш учун нарсаларини олиб бориши керак экан.
Қизиқда бола 15 минг тўлаб яна ўзи билан нарса кўтариб борса бу қанақа тўагарак бўлди!
Айтишларича ушбу марказ директори 3-4 та тўгарак раҳбари штати бўйича мактаблардан ўқувчиларни исм-шарифларини олиб, ойлик тўловларини шу асосида ёпиб ўқувчилар бор деб кўрсатар экан! Ўл шу кунингдан дегинг келади!
Мактабларда тадбирларга ижодий кўргазмаларини олиб келишади, тадбирга қатнашиб, бечор қорайиб кетган! Одамни ушлагиси келмайди.
Шу Баркамол авлод мактаблари бўш бино бўлиб ётгандан кўра, бирорта тадбиркорга бериб, ўқув марказ очса бўлмайдими. Менинг таклифим Баркамол авлод марказларини ёпиб, мактабларда 3-4 та тўгараклар учун штат ажратиш керак!

—Мурожаат қандай келган бўлса, ўзгаришсиз жойланди!

—Яхши таклиф!

@qorqmauzb