Get Mystery Box with random crypto!

—Мурожаат: … Ассалому алайкум Қўрқма канали админи! Каналинги | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

—Мурожаат: …

Ассалому алайкум Қўрқма канали админи! Каналингиз мухлисиман. Яқинда бир позитив мактуб езгандим, афсуски энди негатив ёзишга мажбур бўлдим. Мукофотланганларни кўриб ўзимизнинг Урганч давлат университети профессорларини номини изладим, йўқ. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича мактаб яратган 3 тагина устозларимиз бор . Адабиёт бўйича ф.ф.д.профессорлар Ҳ.Абдуллаев, С.Рўзимбоевлар мукофот кутиб бу дунёни тарк қилишди. Ҳозирда Ўзбек тили, асосан номлар бўйича илмий иш қилган, ф.ф д.профессор Зариббай Дўсимов 76 ёшдалар. 14 та фан номзодлик, 2 та докторлик ишлари у кишининг раҳбарлигида ҳимоя қилинди.Узоқ регионда илм фан учун кўп ишларга бош қош бўляптилар. Ҳар йили мукофотга тавсия қилиндингиз дейишади, кутадилар. Арзимаган кўкрак нишони билан қутилишади.Ким кимларга берилмаяпти республика мукофотлари. Ҳатто халқнинг пулини еяётган ўғрилар ҳам оляпти. Яна таълим тизими расво дейишади. Рағбат бор жойда иш бўлади. Илтимос, шу хатни каналингизга чиқаринг. Зора Олий таълимдагилар бир кўз ташлашса. Аниқ биламан каналингизни бир кўздан кечиришади. Биламан, Сизнинг каналингизни ўқишади
Илтимос, исм фамилиямни кўрсатманг. Дашном бошлашади.

—Мурожаат қандай келган бўлса, ўзгаришсиз жойланди!

— Қўрқма адашмаган, Иншааллоҳ адашмайди ҳам!

@qorqmauzb