Get Mystery Box with random crypto!

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУСИ” ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ Хабарингиз | Yoshlar_ittifoqi_Qorovulbozor

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУСИ” ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019-йилнинг март ойида бешта муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу – ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олади.

Қоровулбозор туманида “Президентнинг 5 муҳим ташаббуси” ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев иштирок этиб, йиғилганларга туманда 5 муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ахборот берди.

Шундан сўнг очиқ мулоқот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимининг ўринбосарига юзланишди ҳамда савол юзасидан жавобларни олишди.
Мулоқот қизиқарли ва кўтаринги руҳда ўтди.

Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати