2022-05-13 18:58:03
“Эски калъа” маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади!
Қоракўл тумани “Эски калъа” МФЙда яна бир барча қулайликларга эга оилавий мактабгача таьлим ташкилоти иш бошлади. Шахринисо Ўрмоновага қарашли бўлган 50 нафар болалар учун мўлжалланган муассаса ўқув қуроллари, услубий қўлланмалар, дидактик материаллар ва моддий-техник база билан тўлиқ таьминланган. Мазкур боғчанинг очилиши бу ердаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиши билан аҳамиятлидир.
- Туманимизда Оилавий нодавлат МТТлари сони 90 тага етди. “Эски калъа” мфй ҳоким ёрдамчиси кўмагида 6 та иш ўрни яратиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва бўш иш ўринлари яратишга эришилди-, дейди тума мактабгача таълим бўлими мудири Маҳмуд Қуллиев.
-Бу соғлом рақобат дегани. Уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда жиҳозланиб, болажонларнинг эмин-эркин ўйнаши, машғулотларда қатнашиши, овқатланиши учун барча шароитлар яратилган. Оилавий боғчаларимизда яратилган шароитлар давлат боғчаларидан кам эмас. Бу ерда 50 нафар болажонлар тарбияланиб, уларга рус ва инглиз тилидан мукаммал сабоқ бериляпти. Таълим даргоҳининг очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Тохиров ҳам иштирок этиб, барчани янги муассаса фаолияти билан табриклади. Муассасанинг тарбиячи ва болажонлар билан суҳбатлашилиб, ўқув жараёни билан танишилди, таълим ташкилотидаги яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Қоракўлликлар қўшилинг
➥ https://t.me/+4JUZ2ecWI7cyZWVi
1.1K viewsɴᷡᴜͧʀᷢɪͥᴋⷦ , 15:58