Get Mystery Box with random crypto!

Қоракўл туманида навбатдаги тиббиёт пункти фойдаланишга топшир | Qorako'l Zvezda | Rasmiy kanal

Қоракўл туманида навбатдаги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди!

Бу йилги мустақиллик байрами "Арабхона" МФЙ ахолиси учун чинакам қўшалоқ байрамга айланди.Сабаби 2014 йилгача худудда фаолият юритган қишлоқ врачлик пункти оптимизация қилиниб ахолиси "Қораҳожи" МФЙдаги оилавий поликлиникага бириктирилган эди. Ахоли бирламчи тиббий хизмат олиш учун 5-6 км. босиб мазкур даволаш масканга қатнашга мажбур эди. Давлат рахбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотларидан кейин маҳалла тиббий пунктларини қайта ташкил қилиш орқали тиббиётни янада халққа яқинлаштириш юзасидан топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ куни кеча "Арабхона" МФЙда махалла тиббий пункти фаолиятини қайта тиклади. Очилиш маросимида Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров иштирок этиб, аҳоли вакилларини янги ижтимоий обеъкт ва Мустақилик байрами билан қутлади. Тиббий пункт фаолият бошлаши  натижасида масофа 1-1,5 км гача қисқартирилиб,  аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланди. Аҳоли сонидан келиб чиқиб ушбу муассасада 1 нафар оилавий шифокор ва 6 нафар ўрта тиббий ходимлар ахолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун ўз иш фаолиятини бошлади.

Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси.