Get Mystery Box with random crypto!

Оила ...хотин бир гапдан қолмади.Эр еса ғуруридан кечолмай,дў | Қора микрофон (16 )

Оила

...хотин бир гапдан қолмади.Эр еса ғуруридан кечолмай,дўппослашда давом этди.Хотин бақирди,дод войлаб тилини тиймади. Эрнинг янада жаҳли чиқиб, хотинни сўкди,тепди ва юзидан тарсаки туширди.Тун ҳаловатсиз ўтди. Жанжал шарбати билан улғайган фарзанд қулоқиз,беадаб,ўғри бўлиб етишди!

Қўшни ҳонадондаги эр-хотин бир-бири билан китоб (илм) борасида доим баҳслашарди.
Эр базида ҳақ бўлса ҳам, жуфти ҳалолига ютқазиб берарди,жилмайиб. Илм,меҳр-муҳаббат шарбати билан улғайган бу оиладаги фарзанд,ўқтувчи бўлиб етишди.

Жамиятдаги ўғрининг ўғри бўлишига ҳам,туғрининг тўғри бўлишига ҳам унинг оиласидаги муҳит ва тарбия сабабчидир!

Маьруф Хўжа Абдураззоқов

Саҳифамизга обуна бўлинг:
Telegram Facebook