Get Mystery Box with random crypto!

Катта жанжал: Финляндия бош вазири “ажойиб” рақси билан давран | Қора Мерган

Катта жанжал: Финляндия бош вазири “ажойиб” рақси билан даврани “қиздирди”

Финляндия бош вазири Санна Марин бир йил ичида иккинчи марта шахсий зиёфат туфайли можаро ичида қолди (видеода у қора кофта ва оқ шимда, чап томонда).

Санна Марин видеога изоҳ берар экан, хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга ҳожат йўқлигини айтди:

“Мен ушбу лавозимларда оддий ҳаётга эга оддий одамлар ишлашини кўрсатмоқчиман. Оилавий ҳаётим бор, ишим бор ва дўстларим билан ўтказадиган бўш вақтим бор. Кўпчилик тенгдошларим каби”

Зиёфатда гиёҳванд моддалар ишлатилгани ҳақидаги миш-мишларга 36 ёшли Марин шундай деди:

“Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмадим ва фақат спиртли ичимликлар истеъмол қилмадим. Рақсга тушдим, қўшиқ айтдим, завқландим, фақат қонуний ишларни қилдим. Бошқаларнинг ҳам бундай ҳаракатларини (гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш) кўрмадим”.