Get Mystery Box with random crypto!

Бу мақолани ёзишимга сабаб кеча эшитган хабарим бўлди. Махала | Қора Мерган

Бу мақолани ёзишимга сабаб кеча эшитган хабарим бўлди.

Махаламизда 95 чи йиллар Эшмат Тешматов деган одам бўлар эди. У диндан анча йироқда юрадиган одам эди. 1 йил Россияда ишлаб келиб кескин ўзгарди. Хар хил саволлар берадиган, махаладегиларни динсиз ва диндорга ажиратишни бошлади. Оиласида ҳам ота онаси хотин бола чақасига зулм қилгани учун муамолар бошланди.

Эшмат Тешматов Россияда диний оқимлар таъсирига тушиб радикал исломчи бўлиб қолгани маълум бўлди. Тез орада ҳаммани асабини бузиб фитна қилиб юрган Эшматни СНБ олиб кетди.

Бечора қассоб ҳам гўштин ҳалолми, махалани имоми ҳам хақоратлардан қутилди. Махалага тинчлик ва хотиржамлик қайтди.


Орадан бир неча йил ўтиб Мирзиёев Эшматни қамоқдан муддатидан аввал чиқарди. Эшмат махалада ўзини жуда сокин тутди. Тўйларга борди, жаназаларда, хашарларда қатнашди.