Get Mystery Box with random crypto!

3-5 май кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳақиқий ёмғи | Qoqon bozor

3-5 май кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳақиқий ёмғирли баҳор ҳавоси кутилади.

Синоптиклар 4-7 май кунлари республика ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво прогнози билан бўлишишди.

Хабарда ёзилишича, 3-5 май кунлари кўплаб ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғирлар ёғади. Баъзан ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга эга. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғиши мумкин.

Ҳарорат 3-5 май кунлари пасаяди. 4-5 май кунлари кўплаб ҳудудларда кунлик максимум ҳароратлар +25 +27 даражадан ошмайди.

Намгарчил, булутли кунлар 3-5 май кунлари бўлишига асосий сабаб, бу давр оралиғида ҳудудларга икки турда нам ҳаво оқими кириб келади ва табиийки уларнинг кириб келиши кучли шамоллар билан биргаликда рўй беради.

6-7 май кунлари ҳаротат аста секин кўтарилувчи ёғингарчиликсиз оқим Ўзбекистон устида ҳукмрон бўлади.

"@QOQONBOZOR_QOQONLIKLAR" Расмий канали оркали осон сотинг ва осон харит килинг

https://t.me/+ROljJ9FQs0A2ZGMx