Get Mystery Box with random crypto!

Янги муаммо - Марказий Осиё давлатларига пиёз танқислиги таҳди | QO'QON KANALI | Rasmiy Kanal

Янги муаммо - Марказий Осиё давлатларига пиёз танқислиги таҳдид солмоқда

Қаттиқ совуқ об-ҳаво туфайли Ўзбекистонда пиёз музлаб қолди ва мамлакатда бу маҳсулот танқислиги юзага келади. Пиёзни четдан олиб келишга тўғри келади, шунинг учун ҳам нархлар кўтарилади, дея хабар беради “Подробно”.

Қўшни Қозоғистонда расмийлар ички эҳтиёжни қондириш ва нархларни барқарорлаштириш мақсадида уч ойга пиёз экспортини тақиқлади. Маълум қилинишича, Тожикистон ҳам ушбу маҳсулотлар экспортини чеклаган.

Tengrinews хабар беришича, ушбу маҳсулотни Осиёдаги асосий ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Покистондаги табиий офатлар туфайли Қозоғистон пиёзига талаб кескин ошди.

@Qoqon_kanali