Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга наф | 🌟✔КОНУН ВА СИЁСАТ✔🌟

#Биласизми
Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

ёлғиз пенсионерлар.