Get Mystery Box with random crypto!

Qobiljonov

Telegram kanalining logotibi qobiljonovuz — Qobiljonov Q
Telegram kanalining logotibi qobiljonovuz — Qobiljonov
Kanal manzili: @qobiljonovuz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.98K
Kanalning ta’rifi

SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг шахсий телеграм канали.
Реклама учун: @Shohrux_Zoirov

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-10-30 10:53:00
Бир неча кун олдин Остон Ўрунов "Урал" билан шартномасини бекор қилгани ҳақида хабар бергандик.

Жуда кўпчилик Остоннинг Наманганга қайтишини тахмин қилмоқда, аммо вазият тамомила бошқача. Мендаги маълумотга кўра, Ўрунов фаолиятини араб клубларининг бирида давом эттирмоқчи. Агентлар бу учун ҳаракатни аллақачон бошлаб юборган.

Аввалроқ, "лочинлар" устози Самвел Бабаян ҳам клубнинг Остонга қизиқмаётганини маълум қилганди.

Каналга уланинг: @qobiljonovuz
826 viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2022-10-29 19:54:26 Соат 22:00 да "Ўзбекча Футбол"нинг финалга аталган махсус сони эфирга чиқади! Биздан узоқлашманг!





@sports_uz
475 views16:54
Ochish/sharhlash
2022-10-12 09:43:03 Суперлига. «Насаф» - «Сўғдиёна» ўйинидаги ҳакамлар ва ғалати парадокслар ҳақида

Сўнгги кунларда сафарда бўлганим боис "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашувидаги ҳакамлик борасида муносабат билдира олмадим. Шундай бўлса-да, бўлиб ўтган воқеалар юзасидан айрим мулоҳазаларни билдириб ўтмоқчиман.

Ильгиз Танташев қилган ишни, чиқарган қарорни шунчаки хато дейишга тил бормайди. Бундай савиядаги ҳакам (Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши ҳаками, бир неча йиллардан буён ФИФА ҳаками сифатида кўплаб халқаро ўйинларни бошқариб келмоқда) жуда оддий вазиятда "ёш болаларча" хато қилиши мумкин эмас. Боз устига, видеотакрорни томоша қилгач! Бу ерда бошқа нарсанинг "ҳиди" келмоқда. Ҳа, Танташев номуайян муддатга (маълумотларга қараганда — мавсум охирига қадар) четлатилди. Аммо Ильгизнинг бундай қарори ортида нималар турганини тегишли ташкилотлар аниқлаши керак, чамамда.

Бундан ташқари, ўша вазиятда Танташев дарҳол пенальти белгиламаган. Фақатгина видеоёрдамчи ҳакам (Раҳимбек Каримов)нинг тавсиясига кўра у вазиятни қайта томоша қилгач, пенальти белгилади. Аслида VARда ишлаган ҳакам видеоопрацион хонада вазиятни турли ракурслардан томоша қилгач, бош ҳакамга алоқа воситаси орқали вазият пенальтига тортмаслигини айтиб, ўйинни давом эттириш мумкинлигини етказиши керак эди. Шунда ўйин темпи бузилмаган, ортиқча вақт йўқотилмаган, футбол оммасининг эътирозига сабаб бўлмаган ва эҳтимол "Насаф" очколардан ноҳақ маҳрум бўлмаган бўларди. Айтяпманку, бу ерда қандайдир "ҳид" келяпти деб...

Тушунарсиз ҳолат

VAR сифатида ишлаган Раҳимбек Каримов билан боғлиқ 2та вазият эътиборимни тортди ва баъзи саволларни келтириб чиқарди.

Биринчидан, 26 сентябрь куни Суперлига ҳакамлари учун ўтказилган йиғилишда Раҳимбек Каримов бошқа рефери — Азиз Асимовнинг ўрнига ФИФА рефериси сифатида тавсия этиладиган бўлди. Демак, унинг савияси ўсиб бормоқда ва ФИФА ҳаками даражасига етиб қолди. Жуда яхши.

Иккинчидан, Раҳимбек Каримов Суперлиганинг 20-тури доирасида ўтказилган "Қизилқум" – "Металлург" баҳсини бошқариб борди ҳамда паст балл олгани учун ЎФА ҳакамлар қўмитасининг 4 октябрдаги қарори билан битта ўйинда дисквалификация қилинди (+жаримага тортилди).

Энди қаранг. 20-турдан сўнг битта ўйинга четлатилган ҳакам 21-турда VAR сифатида ишлаши мумкин эканда а? Дисквалификация қилинган арбитр ҳакамликнинг барча йўналишлари (бош ҳакам, захира ҳаками, VAR, AVAR, Ёшлар лигаси, Про лига, U18 чемпионатлари ҳакамлиги)дан четлатилмайдими? Эҳтимол, қўлланилган жариманинг ўрнини "тўлдириб" олиш учун шундай йўл тутишгандир?! Буниси мутасаддиларга аён. Аммо ушбу ҳакам бундай юксак ишончни оқлай олмасдан, 21-турда яна "қовун тушириб" ўтирибди.

Савол: ФИФА ҳакамлигига тавсия этилган Раҳимбек Каримов қандай ҳакам ўзи?

Якдиллик қани?

Суперлига 21-тур ўйинлари якунлангач ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги канали орқали фикр билдирди: "Ички чемпионат ўйинларидан четлаштирилган футбол ҳаками халқаро ўйинларда ҳам ишлолмайдиган бўлиши керак. Шундагина булар ўзимизнинг футболни ҳам ҳурмат қилишни бошлайди".

Бундан кўриниб турибдики, Диёр Суперлигадаги ҳакамликдан нафақат қониқмаяпти, балки уларнинг қарорларидан жаҳли чиқмоқдаки, қўпол хатоларга йўл қўйган ҳакамларнинг фақатиган миллий чемпионатдан четлатилишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Тўғрида, эндигина интрига юзага келган Суперлигадаги чемпионлик масаласи майдондаги кураш орқали эмас, ҳакамларнинг ҳурмача қилиқлари орқали ҳал бўлса, одамга алам қилади.

Назаримда, Суперлига ва ҳакамлар масаласида ЎФА ва ЎзПФЛ ўртасида якдиллик йўқдек. Аввало футбол мутасаддилари келишиб олишлари керак: Чемпионатда барча нарса майдонда ҳал бўлиши керак ва бунда ҳакамлар асло қинғир ишларга қўл урмаслиги шарт!
162 views06:43
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:13:23
Ҳакамларга жиддийроқ чора кўриш керак.

Булар 3-4та ўйинга четлатилиб ўрганиб қолди. ФИФА реферилари шунақа қўпол хатоларга йўл қўйяптими, демак улар бу номга муносиб эмас!

@qobiljonovuz
20.3K viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2022-10-10 13:34:25
Ҳакамларни ҳам тушунса бўлади. Улар ҳам чириб кетган тизимнинг кичик бир бўлаги, холос.

Танташев дастлаб пенальти йўқ, деган, ВАРдагилар унинг фикрини ўзгартирган.

@qobiljonovuz
8.3K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2022-10-10 13:30:50
Эксперт-ҳакамлар комиссияси ушбу вазиятда пенальти йўқлигини маълум қилди.

Танташев қанчага кетдикин, кутамиз энди...

@qobiljonovuz
371 viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2022-10-09 21:51:12
Роналду клублардаги 700-голини урди.

Жамоадошлари унинг ўзиданда хурсанд. КриРо давомли бўлсин.

@qobiljonovuz
110 views18:51
Ochish/sharhlash
2022-10-09 21:45:46 Қаршидаги ҳакамнинг хатосини ҳамма кўрди. Эртага ҳакамлар қўмитаси буни қандай оқлаб чиқади? Хўп агар реф хато қилган бўлса, фақатгина четлатиш билан қутилиб қоладими? 3 очкодан маҳрум бўлаётган клубларчи?

Суний интригани нима кераги бор?

@qobiljonovuz
117 views18:45
Ochish/sharhlash
2022-10-09 17:20:47 Сўнгги йиллардаги энг кучсиз “Пахтакор”. Тошкент жамоаларининг даври ўтяпти.

@qobiljonovuz
185 views14:20
Ochish/sharhlash
2022-10-09 15:02:01 Ияаааа, "Сурхон" интригани ўлдирмоқчи шекилли)

@qobiljonov_uz
206 viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash