Get Mystery Box with random crypto!

Суперлиганинг 24-турида 'Навбахор' қийинчилик билан 'Локомотив | Qobiljonov

Суперлиганинг 24-турида "Навбахор" қийинчилик билан "Локомотив" устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб ишончли кўриниши мумкин, лекин "темирйўлчилар" ушбу ўйинда ҳеч бир жабҳада рақибдан ортда қолмади.

"Лочинлар" икки голни ҳам иккинчи таймда киритишга муваффақ бўлди. Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Кўпчилик наманганликларнинг ғалабаси фонида бир вазиятни кўздан қочирди. Биринчи бўлим сўнгида Жамшид Болтабоев Санжар Қодирқуловга нисбатан қўполлик ишлатди. Учрашув бош ҳаками РАҲИМБЕК КАРИМОВ аввалига "Навбаҳор" футболчисига сариқ карточка кўрсатди. Кейин эса ВАРдаги ҳамкасби АБДУРАШИД ХУДОЙБЕРГАНОВ унга алоқага чиқди, шундан кейин вазиятни текширишга ўзи борди. Ҳаммасини кўрган рефери қарорини ўзгартирмади.

Хўш, қоидалар нима дейди. Футбол қоидалари Телеграм канали бу вазиятга ойдинлик киритди. Унга кўра, бу вазият учун Болтабоев тўғридан тўғри қизил карточка олиши шарт эди.

Қоидадаги изоҳ:

"Қоидаларнинг жиддий бузилиши

Рақибнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаддан ортиқ куч ишлатиш ёки ҳаддан зиёд шафқатсизлик билан бажарилган подкат ёки яккакураш, Қоидаларнинг жиддий бузилиши сифатида жазоланиши керак.

Тўп учун курашаётган ҳар қандай ўйинчи рақибга олдидан, ён томондан ёки орқадан бир ёки икки оёқни ишлатиб ҳаддан ортиқ куч ишлатиш ёки ҳаддан зиёд шафқатсизлик билан ташланса ёки рақибнинг хавфсизлигига таҳдид солса, Қоидаларни жиддий тарзда бузишда айбдор саналади".

Хўп, менда яна бир савол туғилди. Ҳакам бу вазият учун ВАРга мурожаат қилиш шартмиди? Сабаби ушбу эпизодни ундан яхшироқ кўрган инсон йўқ эди майдонда. Доим телевидение камераларини баҳона қилишади, лекин бу вазиятни аксига олиб, улар ҳам аниқ кўрсатиб берган.

Мен ҳеч нарсага шаъма қилмоқчи эмасман, аммо ушбу тандем навбатдаги турда чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўйинида ишлаши маълум бўлди.

Каналга уланинг: @qobiljonovuz