Get Mystery Box with random crypto!

Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

Telegram kanalining logotibi qobiljon_qori — Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa Q
Telegram kanalining logotibi qobiljon_qori — Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa
Kanal manzili: @qobiljon_qori
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.63K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Қобилжон Қори Одилжон у́ғлининг расмий канали бу́либ, у́з назоратлари остида олиб борилади.
Бу ерда сиз #архив ва #янги марузаларни биринчилардан бу́либ тинглаш имкониятига эга бу́ласиз.
Админ: @Taklifvamurojaatbot
Бот: @Qobiljonqori_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-06-28 04:08:59
Qurbon hayitingiz muborak bo‘lsin!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
9.1K viewsAнвар Хикматов, 01:08
Ochish/sharhlash
2023-06-01 22:17:55
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб:
“Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”,
дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

"Устоз Қобилжон қори"
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

T.me/Qobiljon_qori
6.6K viewsAнвар Хикматов, 19:17
Ochish/sharhlash
2023-06-01 15:54:11
#videobayonot
#haj_2023
#sharoitlar
#kvota_narx

«Ҳаж–2023» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни
тартибли ўтказиш юзасидан
ВИДЕОБАЁНОТ

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@dinqumita
4.2K viewsAнвар Хикматов, 12:54
Ochish/sharhlash
2023-05-31 20:51:34
Ота-онага муомала

Устоз Қобилжон қори

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

@Qobiljon_qori
7.3K viewsAнвар Хикматов, 17:51
Ochish/sharhlash
2023-05-30 09:28:36 ​​ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз
:
https://taplink.cc/kanallar

Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
8.4K viewsAнвар Хикматов, 06:28
Ochish/sharhlash
2023-05-28 22:04:25
Ражаб Тоййиб Эрдўған ғалабани нишонлаш вақтида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевдан табрик қабул қилганини эътироф этди.

Икки мамлакатимиз ўртасидаги муносабатларини самимий бўлишида Эрдўғон ҳазратларига Аллоҳ таоло қувват берсин. Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги муносабат абадул абад чиройли бўлсин.

Каналимиз номидан Эрдўғон жанобларини табриклаймиз.

@Qobiljon_qori
7.0K viewsAнвар Хикматов, 19:04
Ochish/sharhlash
2023-05-26 19:51:47 Ёсин Сураси.Yosin surasi.Fozil Qori Qiroati.Фозил Кори кироати.
8.0K viewsAнвар Хикматов, 16:51
Ochish/sharhlash
2023-05-26 05:55:18
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб:
“Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”,
дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

"Устоз Қобилжон қори"
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

T.me/Qobiljon_qori
11.8K viewsAнвар Хикматов, 02:55
Ochish/sharhlash
2023-05-25 22:03:08
@Qobiljon_qori
21.4K viewsAнвар Хикматов, 19:03
Ochish/sharhlash
2023-05-19 19:00:25

12.8K viewsAнвар Хикматов, 16:00
Ochish/sharhlash