Get Mystery Box with random crypto!

Дори қутидаги дориларни саралаш учун фойдали йўриқнома Шифо | @Qiziqarli_medicine

Дори қутидаги дориларни саралаш учун фойдали йўриқнома

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Дори препаратларининг сифати бузилган бўлса, уни қуйидаги белгилар ёрдамида аниқлаш мумкин:

Таблеткалар – бутун кўринишини йўқотган, ўртасидан дарз кетиб, иккига ажралган, идишидан олганингизда уваланиб кетади. Ранги ўзгарган, ёқимсиз ҳидга эга.

Капсула – махсус ўрамидан тўкилиб тушади, синувчан ва юмшоқ, идишда бир-бирига ёпишиб қолган бўлади.

Томчи дорилар – ранги тўқлашиб қолган, идиш тагида чўкма ҳосил бўлган, носпецифик ҳид пайдо бўлади.

Шамчалар – юзасида ёриқлар пайдо бўлган, ранги ўзгарган ва ёқимсиз ҳидга эга.

Маз-суртмалари – фойдаланилганида майда тугунчалар ҳосил бўлгани кўзга ташланади, суюқлашиб қолганлиги, ранги ўзгаргани ҳамда таркибидаги сув миқдори қўлда қолаётганлиги билан фарқланади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@Qiziqarli_medicine Каналга обуна бӯлишни унутманг!