Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Илёс Абдуллаев, Урганч давлат университети иқт | YANGI QIZILTEPA

#befarqemasman

Илёс Абдуллаев, Урганч давлат университети иқтисодиёт факультети декани, профессор:

— Халқимиз хоҳиш-иродасига асосан Конституциямизга бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизи янгиланмоқда. Таклифларнинг 60 фоиздан ортиғи ёшлар томонидан берилгани катта аҳамиятга эга. Илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг турлари ва шакллари давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожини таъминлаш — давлатнинг вазифалари қаторидан жой олмоқда. Хусусан олий таълим ташкилотларига академик эркинлик бериш, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш, нодавлат таълим ташкилотларининг қўллаб-қувватланиш қоидалари, ёшларимизни илмли ва билимли бўлишга кенг имкониятлар яратмоқда. Шунинг учун мен Конституциямизга #befarqemasman.

@menbefarqemasman