Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Раҳматулла Жабборов, Ўзбекистон қирғиз миллий | YANGI QIZILTEPA

#befarqemasman

Раҳматулла Жабборов, Ўзбекистон қирғиз миллий маданий марказ раиси:

— Бугун Ўзбекистонда 300 мингдан зиёд қирғиз миллати вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Ўзбек-қирғиз халқлари минг йиллардан бери бир дарёдан сув ичиб, битта бозордан бозор қилиб, бир-бирига қиз бериб, қиз олиб келган икки қардош, дўст, биродар халқдир. Ўтган йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон чегара постларининг ёпилиб қолган, икки миллат вакиллари бир-бириникига боролмай қолганди. Энди ҳаммаси ортда қолди. Бундан бутун қирғиз халқи, ўзбек халқи мамнун.

Мен Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилганман, Ўзбекистон фуқаросиман, миллатим — қирғиз. Ўзбекистонда Конституция янгиланганига #befarqemasman, қавму қариндошларим, қўни-қўшниларим билан бирга 30 апрелда бўладиган референдумда қатнашаман.

@menbefarqemasman