Get Mystery Box with random crypto!

'БЎЛАКРАБОТ' ТИББИЁТ ПУНКТИ ОЧИЛДИ 'Обод қишлоқ' дастури шаро | YANGI QIZILTEPA

"БЎЛАКРАБОТ" ТИББИЁТ ПУНКТИ ОЧИЛДИ

"Обод қишлоқ" дастури шарофати билан ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб минглаб маҳаллалар обод манзилларга айлантирилмоқда. Жорий йилда шундай маҳаллалар қаторига туманимиздан Бўлакработ маҳалласи ҳам қўшилди.

Дастур доирасида ушбу маҳалладаги 7-уммуий ўрта таълим мактаби 3,6 миллиард сўмга капитал таъмирланди, 793 миллион сўмга янги маҳалла биноси қурилди. Электр, ичимлик суви, газ таъминоти яхшиланди, бир қатор қишлоқларда янгидан тортилди. Йўлларнинг ҳолати яхшиланди.

Бугун ушбу маҳаллада яна бир байрам — "Бўлакработ" тиббиёт пунктининг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими У. Файзиев сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу пунктнинг очилиши билан табриклаб, унинг афзалликлари ҳақида сўзлади. рамзий ленталар кесилиб, йиғилганлар пункт билан яқиндан танишишди.