Get Mystery Box with random crypto!

Туман ҳокими У. Файзиев ҳудудлардаги таълим ташкилотларини ўрг | YANGI QIZILTEPA

Туман ҳокими У. Файзиев ҳудудлардаги таълим ташкилотларини ўрганишда давом этмоқда. Бугунги манзиллардан бири 7-ДМТТ бўлди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими бу ерда болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилган имкониятлар билан танишди.

Шу билан бирга, ташриф жараёнида ташкилотнинг ошхонасини ҳам кириб кўрган туман ҳокими болажонлар учун тайёрланаётган овқатнинг ҳолати билан, омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳолати билан ҳам танишди.

Ташкилот фаолияти билан танишиш жараёнида директор ва ходимлар билан суҳбатлашилди ва уларнинг таклифлари тингланди.