Get Mystery Box with random crypto!

МАҲАЛЛА РАИСИ ТЕРИМЧИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ КАЙФИЯТИНИ КЎТАРДИ Пахта | YANGI QIZILTEPA

МАҲАЛЛА РАИСИ ТЕРИМЧИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ КАЙФИЯТИНИ КЎТАРДИ

Пахта йиғим-терим ишлари жаъдал суратларда давом этаётган шу кунларда кўплаб тумандошларимиз Ўртачўлда мўл бўлган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан териб олиш мақсадида ҳар куни шу ҳудудда бўлишмоқда.

Бу ишларни ташкиллаштиришда маҳалла раислари ҳам ўзларининг фаолликларини кўрсатишмоқда.

Жумладан, Хўжақўрғон маҳалласи раиси Х. Эрназаров ташаббус кўрсатиб, Ўртачўлга бориб, ўз маҳалласининг теримчи фуқароларига тушлик ташкил қилган ҳолда илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширди.

Бу каби эътибор теримчиларга янада кўтаринки кайфият бериши шубҳасиз.