Get Mystery Box with random crypto!

МАРКАЗДА САНЪАТ МЎЖИЗАСИ Қизилтепа туманида вилоят Хотин-қиз | YANGI QIZILTEPA

МАРКАЗДА САНЪАТ МЎЖИЗАСИ

Қизилтепа туманида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан  3-чоракда ташкил этилган ўқув курсларининг фаолиятини, тренерларни дарс ўтиш жараёнлари марказ раҳбари Г. Норова томонидан таҳлил қилиниб, ўрганиш ишлари режа асосида бошланди.

Тумандаги марказ тренери Ш. Сафарова ўқув курсларини  якунлаб, субсидия олган, иш билан банд бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, ногиронлиги бўлган, мигрант ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ўзи  ўқитган хотин-қизлар бўйича ҳисобот топширди. Барча ўқитилган хотин-қизларни ҳар бири бўйича марказ раҳбари алоҳида ўрганиб, рўйхат шакллантириш бўйича мутахассисларга топшириқ берилди. Бугунги раҳбар бошчилигидаги ўрганиш натижасида дарсларда ўтилаётган ўқув дастурлари ва янги йўлга қўйилаётган ўқув курсларининг дастурларига  ўзгартиришлар киритилди.

Марказ тренерлари раҳбар томонидан “мўжиза яратувчиси” дея эътироф этилиб, бугунги кунда санъат асарларини яратиб, бир неча аёлларнинг бандлигини таъминлашда  ҳисса қўшаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Навоий вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик
маркази матбуот хизмати