Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий маса | YANGI QIZILTEPA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Г. Саидова ва вилоят раҳбари Н. Турсунов Қизилтепа туманида бўлишди.

Ташриф жараёнида туман ҳокими У. Файзиев ва бошқа масъуллар билан биргаликда тез орада ишга туширилиши режалаштирилган, 500 га яқин янги иш ўрни яратиладиган "Ғоридевон текстиль" корхонасидаги  шарт-шароитлар ҳамда “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ томонидан чорва моллари учун кучли озуқага бўлган талабни қондириш мақсадида туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳа қиймати 20,2 миллиард сўмга тенг бўлган, қуввати йилига 72 минг тонна бўлган "Eco feed" донадор омухта ем ишлаб чиқариш заводининг фаолияти кўздан кечирилди.