Get Mystery Box with random crypto!

ТУМАНДАГИ ЭНГ ЯХШИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ КИМ? 'Энг яхши хотин-қи | YANGI QIZILTEPA

ТУМАНДАГИ ЭНГ ЯХШИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ КИМ?

"Энг яхши хотин-қизлар фаоли"
кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда тумандаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоллари белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашиб, танлов натижаларига кўра энг юқори баллни Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Н. Севарова эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, танловда қатнашган Узилишкент маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Л. Нурова, А. Навоий маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли С. Боқиева, Оқсоч маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли О. Равшанова ҳам диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.