Get Mystery Box with random crypto!

Тирноқда оқ доғлар пайдо бўлишининг сабаби нима? Механик | YANGI QIZILTEPA

Тирноқда оқ доғлар пайдо бўлишининг сабаби нима?



Механик жароҳатлар. Ҳар қандай жароҳатлар (ҳатто енгил жароҳатлар ҳам) тирноқда оқ доғларни ҳосил қилиши мумкин. Бунда мойчечакли ванна тирноқларга ижобий таъсир кўрсатади.

Кимёвий воситалар. Ушбу воситалар таркибидаги моддалар кўл ва тирноқларга кучли таъсир кўрсатади. Шу сабабли махсус қўлқоплардан фойдаланиш тавсия этилади.

Инфекция. Организмда турли замбуруғлар ва микроорганизмларнинг мавжудлиги сабабли ҳам тирноқларда доғлар пайдо бўлади.

Витаминлар етишмовчилиги. Асосан витамин А, Е, йод, селен етишмовчилигида тирноқларнинг мўртлашиши билан биргаликда доғлар ҳам пайдо бўлади.