Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗИЛТЕПАДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА 24025 НАФАР ЎҚУВЧИ САБОҚ ОЛАДИ Б | YANGI QIZILTEPA

ҚИЗИЛТЕПАДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА 24025 НАФАР ЎҚУВЧИ САБОҚ ОЛАДИ

Бугун тумандаги барча мактабларда янги ўқув йили бошланди. Туман ҳокими У. Файзиев янгиланган ва янги ўқув блоги қурилган 6-умумий ўрта таълим мактабидаги байрам тадбирида иштирок этди.

Тадбир аввалида У. Файзиев ўқувчи ва педагогларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, мамлакатимизда ҳалқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, ушбу мактабни янгилаш борасида бажарилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг мактабга илк бор қадам қўйган 32 нафар 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ва улар билан биргаликда янги бинонинг рамзий ленталари кесилиб, мактаб биносига кирилди, яратилган шароитлар билан танишилиб, ўқувчи ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатлашилди.

Маълумот учун: бугун тумандаги 43 та мактабларда 24 025 нафар ўқувчилар янги ўқув йилини бошлади. Уларнинг 2549 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлар бўлса, 1468 нафари 11-синф битирувчилари.