Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН! Ассалому алайкум, келажагимиз | YANGI QIZILTEPA

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум, келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш азиз ёшлар ва уларнинг илмли, билимли ҳамда тарбияли бўлиши йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган устозлар!

Авваламбор барчангизни қувончли айём, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг илк куни билан самимий табриклайман.

Азиз педагог ва ёшлар!
Бугун туманимиздаги 43 та мактабларда 24 025 нафар ўқувчилар янги ўқув йилини бошлашмоқда. Уларнинг 2549 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлар бўлса, 1468 нафари 11-синф битирувчилари.

Ушбу ўқув йилидан умидларимиз жуда катта ва барчангизга ишонаманки, май ойида 2022/2023-ўқув йили Қизилтепа тумани тарихидаги энг сермазмун, ғалабаларга бой ўқув йили сифатида тилга олинади.

Барчангизга омад ва зафар ёр бўлсин. Унутманг, Учинчи Реннессанс, албатта, мактабларимиздан бошланади ва Янги Қизилтепа келажаги ушбу мактаблардаги ёшлар бўлишади.

У. ФАЙЗИЕВ, туман ҳокими