Get Mystery Box with random crypto!

3 ТОННА ПАХТА СОТУВИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ Қизилтепа тумани ИИБ ЖҚБ в | YANGI QIZILTEPA

3 ТОННА ПАХТА СОТУВИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Қизилтепа тумани ИИБ ЖҚБ ва Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги 3 сентябрдан 4 сентябрга ўтар кечаси Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ю. Д. ўзига оқ рангли “ISUZU” русумли автомашинани Қизилтепа-Ғиждувон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётганида туманнинг Янги ҳаёт МФЙ чўл ҳудудидаги тезкор тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, автомашина юкхонаси кўздан кечирилганида тахминан 3 тонна бўлган пахта маҳсулотлари борлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Дастлабги терговга қадар текширув давомида “Фахри 2000” фермер хўжалиги раҳбарининг ўғли Т. А. ўзига таниш бўлган Бухоро вилоятида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга ушбу пахтанинг ҳар бир килограмини 10 200 сўмдан сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан бугун туман ҳокими У. Файзиев Ўртачўл ҳудудидаги барча фермерлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари учрашув ўтказиб, туманнинг пахтасига хиёнат қилганларни кескин қоралади ва бу каби ўғрилик ва халқ ҳаққига хиёнат кечирилмаслигини айтиб, фермерларни яна бир бор қаттиқ огоҳлантирди.

Энг ачинарлиси, ушбу ҳолатга ҳали вояга етмаган Ж.С. ҳам аралашган.