Get Mystery Box with random crypto!

ПУЛ ТАФТИ ПАНЖАРАГА ЕТАКЛАДИ Конимех туманида истиқомат қилу | YANGI QIZILTEPA

ПУЛ ТАФТИ ПАНЖАРАГА ЕТАКЛАДИ

Конимех туманида истиқомат қилувчи фуқаро “А.Д.” жиноий шериклари “Ш.Д.”, “А.Ф.” ва Қозоғистон Республикаси фуқароси “Н.С.”лар билан Кармана тумани “Оқ қуш” меҳмонхонасидаги 4 нафар Афғонистон фуқароларини 2 миллион 450 минг сўм пул маблағи эвазига ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ўтиш орқали Қозоғистон Республикасига ўтказиш билан шуғулланиб келганлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланиб, уларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноий иши 2022 йил 8 июль куни ЖИБ Навбаҳор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро “А.Д.”га 3 йилу 3 ой озодликдан маҳрум қилиш, “А.Ф.”га 3 йил озодликдан маҳрум қилиш ва “Ш.Д.”га ойлик иш ҳақининг 20% ни давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазолари тайинланган.

Материал суд ҳукми асосида тайёрланган